Бизда иш ўринлари бор: Аҳоли билан ишлаш бўйича фасилитаторлар  ва қишлоқ муҳандиси керак

Фарғона вилоятининг қишлоқ ҳудудларида амалга ошириладиган “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида ишлаш учун “Аҳоли билан ишлаш бўйича фасилитатор” ва “Қишлоқ муҳандиси” лавозимларига мутахассислар таклиф этилади.

Лойиҳа Фарғона вилоятининг танланган қишлоқларида талабдан келиб чиқиб, инвестицияларни мониторинг ва назорат қилиш, қарорлар қабул қилишда жамоатчиликни жалб этиш бўйича Ўзбекистон ҳукуматига техник ёдам беришга қаратилган.
Лойиҳа Техник ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги (ACTED)нинг Ўзбекистондаги филиали, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Канада сув халқаро котибияти ҳамда Фарғона вилояти “Тараққиёт” маркази иштирокида Жаҳон банки ва Осиё инфратузилма инвестиция банкининг молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.

Талаблар:
Аҳоли билан ишлаш бўйича фасилитатаор: социология, иқтисодиёт ва шу каби соҳаларда олий маълумот, Фарғона водийсидаги қишлоқларда маҳаллий аҳоли билан ишлаш тажрибаси. Жамоада ишлаш ва муаммоларга ечим топиш бўйича ишлаш қобилияти. Ўзбек тилида мулоқот кўникмаси, рус/инглиз тилларини билиш (оғзаки ва ёзма) маъқулланади.

Мажбуриятлар: аҳолининг лойиҳа мақсадлари ҳақида хабардорлигини ошириш, қишлоқни ривожлантиришни режалаштириш, кичик лойиҳанинг амалга ошишини назорат қилиш, маҳаллий ҳокимлик идоралари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари вакилларининг салоҳиятини ошириш, ҳисобот ва маълумотлар йиғишда техник кўмаклашиш. Тўлиқ мажбуриятлар суҳбат давомида тушунтирилади.

Шароитлар: Фарғона шаҳрида офис таъминланади, Фарғона туманларидаги қишлоқларда ишлаш учун транспорт хизмати кўрсатилади. Ойлик маош суҳбат давомида келишилади.

Қишлоқ муҳандиси: қурилиш, муҳандислик соҳаларида олий таълим. Смета ҳужжатлари, картография билан ишлаш тажрибаси. Муҳандислик лойиҳалаш ва бошқа мувофиқ келувчи техник дастурлар билан таъминлаш учун дастурий таъминот бўйича билим/кўникмаларга, шунингдек, қурилиш, ер сотиб олиш билан боғлиқ давлат идораларидан рухсат/тасдиқ олиш бўйича тажриба эга бўлиш. Ўзбек тилида мулоқот кўникмаси, рус/инглиз тилларини билиш (оғзаки ва ёзма) маъқулланади.

Мажбуриятлар: қишлоқни ривожлантиришни режалаштиришга ёрдам бериш, кичик лойиҳаларни лойиҳалаштириш жараёнида иштирок этиш, қўллаб-қувватлаш, маслаҳат беришга кўмаклашиш, кичик лойиҳани амалга оширишни назорат қилиш, кичик лойиҳани якунлаш ва қабул қилиш жараёнида техник қўллаб-қувватлаш ва унда иштирок этиш, маҳаллий ҳокимлик идоралари вакилларининг салоҳиятинм ошириш ва техник ёрдам кўрсатиш.

Шароитлар: Фарғона шаҳрида офис таъминланади, Фарғона туманларидаги қишлоқларда ишлаш учун транспорт хизмати кўрсатилади. Ойлик маош суҳбат давомида келишилади.
Ўзингиз ҳақингиздаги маълумот (резюме)ни taraqqiyotngo@gmail.com электрон манзилига “Мувофиқлаштирувчи/қишлоқ муҳандиси лавозимлари учун” деб ёзган ҳолда юборишингиз сўралади.

Ҳужжатлар 2021 йил 20 июлга қадар қабул қилинади.

Батафсил маълумот учун: Тел.: +998 90 631 65 50